8436

Давлат экология қўмитасига раис ўринбосари, қўмита бўлинмаларига эса янги раҳбарлар тайинланди

Жамият 1 июнь 11:40 304

Ўзбекистон Президентининг 24 майдаги фармонига асосан, Ўктам Ўтаев Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайта ташкил этилган Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмильиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига Бекзод Қорабоев бошчилик қилади.

Нодир Мўминов эса Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (собиқ Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси)га раҳбар этиб тайинланди.

Изоҳ билдириш