8429

Бугун 1 июнь. Тошкентдаги автосалонлар жим-жит

Жамият | Ўзбекистон 1 июнь 11:14 513

Аввалроқ, GM Uzbekistan ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида 1 июндан ўзи ишлаб чиқарган барча автомобилларни Ўзбекистонда фақат сўмда сотади, дея хабар берганди.

«ASR.UZ» нашри мухбири бугун 1 июнь бўлганлиги муносабати билан бир қатор автосалон ходимлари билан боғланиб нархлар ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилди. Бироқ иш вақти бошланганига қарамай Тошкентдаги «Роҳат», «Хумо», «Drivers Village» автосалонлари ҳам қўнғироқларга жавоб бермади.

Тошкентда шаҳрида энг катта ҳисобланган «Роҳат» автосалонининг интернетдаги расмий сайти техник сабабларга кўра ишламаяпти.

Driver’s Village автосалонинг расмий сайтида эса автомобиллар эски нархларда кўрсатилган ҳолатда турибди.

 

Изоҳ билдириш