8381

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Жамият 31 май 22:35 536

Козим Тўлаганов Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари — Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Ҳукумати портали ахборотига кўра, бу ҳақдаги тегишли қарор 30 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Козим Тўлаганов (1949 йилда туғилган) 1994—2001 йилларда Тошкент шаҳрига, 2004—2005 йилларда эса Тошкент вилоятига ҳокимлик қилган, 2001—2004 йилларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Изоҳ билдириш