835

“Новза” масжиди Бунёдкор-Муқимий кесишмасидаги кўприк қурилиши учун эҳсон оши тарқатди

Жамият 15 март 13:01 357

Тошкентдаги «Новза» жоме масжидининг ёнида, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишадиган чорраҳада кўприк қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

«Мазкур улкан ишга арзимас ҳисса қўшиш мақсадида, ‘Новза’ масжиди имом-хатиби, масжид қавми, ҳайъат аъзолари, намозхонлар ташаббуслари билан ҳомийларни жалб қилган холда, хайрия эҳсони ташкиллаштирилди», — дейилади идора ахборотида.

Унда масжид фаоллари, отахонлар иштирок этган. Тадбирда Қуръони карим тиловат қилиниб, «бу ишга бош-қош бўлиб турган азизларимиз ва қурувчиларнинг ҳақига дуойи хайрлар қилинди».

«Тадбир сўнгида ош тарқатилиб, уларнинг юртимиз ободлиги йўлида қилаётган ишларига мувафаққият тиланди», — деб ёзилган идора ахборотида.

Изоҳ билдириш