8343

Келгуси йилдан Ўзбекистон учун умра квотаси ҳам оширилади

Жамият 31 май 16:52 299

Жорий йилдан бошлаб 7200 нафар юртдошимиз ҳаж сафарини, келгуси йилдан эса 10 минг нафар юртдошимиз умра зиёратини адо этиши режалаштирилган.

Бу ҳақда кеча, 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар ҳар йили юртдошларимиздан 5 минг нафари ҳаж сафарини, 6 минг нафари эса умра зиёратини адо этиб келаётган эди.

 

Изоҳ билдириш