830

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади

Жамият 15 март 12:40 408

Тошкентда иссиқ сувнинг баҳорги ўчирилиши режалаштирилди. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» маълумот берган.
Апрель—май ойларида Тошкент шаҳри туманларида режа бўйича иссиқлик марказларини баҳорги тўлиқ тўхтатиш ишлари амалга оширилади.

Ушбу тадбирлар ҳар бир белгиланган ҳудудда беш кундан давом этади ва бу вақтда иссиқ сув бўлмайди.

Иссиқ сув ўчирилиш тақвими

ИМ-1 «Шимоли-Шарқий» – 17—21 апрель
ИМ-2 «Қорасув» – 24—28 апрель
ИМ-3 «Ғарбий» – 24—28 апрель
ИМ-4 «Шимолий» – 10—14 апрель
ИМ-5 «Чилонзор» – 1—5 май
ИМ-6 «Жануби-Шарқий» – 17—21 апрель
ИМ-7 «Авиасозлар» – 24—28 апрель
ИМ-8 «Сергели» – 10—14 апрель
ИМ-9 «Янги Чилонзор» – 17—21 апрель
«Сувсоз» қозонхонаси – 10—14 апрель
«Саноатенерго» қозонхонаси – 3—7 апрель
ТошИЭМ (М-0) – 3—7 апрель
ТошИЭМ (М-5, 8)– 1—5 май

Изоҳ билдириш