8293

Бир йилда 53 та автоулов эгасига айланган фирибгар қўлга тушди

Жамият 31 май 12:09 385

2016 йилнинг 30 май куни Атабек Ахрарбекович Мамирбеков, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Мехрож Махмудовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Лассети” автоуловини алдов йўли билан қўлга киритиб, кейинчалик Шерзод Шорахмедовга автоуловни 9000 АҚШ долларига сотиб юборган ва олган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақида ИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мамирбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, Мамирбеков 2016 йил март ойидан 2016 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фирибгарлик йўли билан 53 нафар фуқароларга тегишли бўлган автоуловларни қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари cўралган.

Изоҳ билдириш