8148

Олий суд раиси ва ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

Жамият 30 май 14:35 1 005

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 27 майдаги қарори билан Шаюнус Аюбджанович Газиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Козимджан Фазилович Камилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Файзулла Абдуллаевич Абдуазимов, Кучкар Тогаев, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Шу муносабат билан, Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга, Баходир Акбаралиевич Дехқанов беш йил муддатга, Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосарлари лавозимларига сайланди.

Бахтиёр Насуллоевич Сайфуллаев эса ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cудининг судьяси лавозимига сайланди.

 
Изоҳ билдириш