8126

Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернат ташкил этилади

Жамият 30 май 13:35 303

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзади Норма.

2017—2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5 6-7 8-синфларига ҳамда 2018—2019 ўқув йилидан бошлаб 5 синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда мактаб-интернатни жойлаштириш учун Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 219 уйда жойлашган «Баркамол авлод» марказининг 150 ўринли ўқув биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли ошхона биноларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2017 йилнинг 1 сентябрьига қадар фойдаланишга топширилишини таъминлаш юклатилди.

Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017—2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказади.

Изоҳ билдириш