7968

Товламачилик билан шуғулланган колония ходимини қўлга олинди

Жамият 29 май 21:10 401

МХХ тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда Тошкент вилояти ИИБ 52-сонли жазони ўташ колонияси отряд бошлиғи, сержант Шерзод Султонов 1200 доллар пулни олаётган пайтда қўлга олди.

Колония ходими колония маҳбус қариндошидан, уни енгилроқ бўлган ишга ўтказиш ва келгуси амнистияга тушиши мумкин бўлган шахслар рўйхатига киритиб қўйиши учун пул талаб қилган.

«Ҳозирги кунда Бош прокуратура департаменти томонидан Шерзод Султоновга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари амалга оширилмоқда,»- деб таъкидлади МХХ ходими.

Сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий тизимни шакллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, бунда айниқса Ички ишлар вазирлиги жазони ўташ органлари тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўрилаётган чоралар фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ички ишлар органларининг иш фаолият самарадорлиги оширилади.

Изоҳ билдириш