7873

Тошкентда катта ёнғин содир бўлди, тикув цехи бутунлай ёниб кетган

Жамият 29 май 13:55 297

28 май куни соат 07:20 да Юнусобод тумани, Юнусобод 4-даҳасида йирик ёнғин юз берди, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Ёнғин туманда жойлашган тикув цехида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида цехнинг ички қисми ва ускуналар 200 квадрат метр майдонда ёнган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Айни дамда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш