7756

Uzbekistan airways абитуриентларни Россиядаги коллежда ўқишга таклиф этмоқда

Жамият 27 май 17:00 365

«Парвоз воситаларига ёнилғи-мойлаш материаллари хизмати кўрсатиш» техник йўналиши бўйича ёшлар ўқишга таклиф этилади, ўқиш муддати 2 йилу 10 ой. Бу ҳақида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати маълум қилди.

Танловда Нукус, Тошкент ва Навоий шаҳарларида яшовчи, ўрта махсус (техник), касб-ҳунар (техник) маълумотига эга бўлган йигитлар қатнашиши мумкин. Абитуриентлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: — ўқишга кириш вақтида ёши 18-25да бўлиши. — давлат тили ва рус тилида эркин сўзлашиши ҳамда инглиз тилини матнларни ўқиш ва таржима қилиш даражасида билиш. — ишбилармонлик, ахлоқий сифатларга эга бўлиши, юксак ижрочилик қобилияти ва ўқиш жойида тартиб-интизомга риоя қилган бўлиши.

Танлов уч босқичдан иборат бўлади. Ҳужжатлар 2017 йилнинг 20 июнидан 15 июлига қадар қабул қилинади. Суҳбат куни шу йилнинг 20 июлига мўлжалланган.

Изоҳ билдириш