7731

Америкада мусулмон ўзига сотилган пицца учун 100 миллион доллар талаб қилмоқда

Жамият 26 май 22:11 356

Америкалик мусулмон унинг илтимосига қарамасдан унга чўчқа гўшидан тайёрланган колбаса солинган пицца сотишгани учун пиццерияни судга берди.

Бу хақида Detroit Free Press хабар бермоқда. Мичиган штатида яшовчи Мохаммад Баззи «Little Caesars» пиццериясига икки марота «ХАЛОЛ» маркасига эга бўлган пицца буюртма берган. Унинг фикрича унга чўчқа гўшидан тайёрланган пицца олиб келишган ва у бу учун пиццериядан 100 миллион АҚШ доллари талаб қилмоқда.

Шунга ўхшаш холат 2011 йилда хам содир бўлган эди. Ўшанда McDonald’s 700 минг доллар тўлашга мажбуд бўлган эди.

Изоҳ билдириш