77

Амир Темур кўчасидаги бизнес марказида яна ёнғин содир бўлди

Жамият | Фотопроектлар 17 февраль 11:34 292

Душанба куни Тошкент марказидаги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 25) 12 қаватли маъмурий бинонинг 8-қаватида ёнғин содир бўлди. 2015 йилнинг сентябрида худди шу бинода юзага келган ёнғин оқибатида олд қисмига катта зарар етган эди.

Тошкент ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг «Газета.uz»га хабар қилишича, ёнғин тўғрисидаги хабар 17:30 қабул қилиб олинган. Саноқли дақиқаларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб борган. 17:50 да аланга қуршаб олиниб, 17:54 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 20 кв. м майдон, жумладан, Silver Water Gold Fish МЧЖ ва «Монтаж қурилиш хизмат» МЧЖ ижарага олган ва уларга тегишли хона ҳамда мол-мулкларга зарар кўрган. Аланга Navei МЧЖ ижарага олган юқори қаватдаги хоналар ромларига ҳам зарар етказган.

ЁХБ маълумотларига кўра, ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ билдириш