7560

Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари бекор қилинади

Жамият 25 май 16:29 476

Ўзбекистон президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Унда айтилишига кўра, 2019 йил 1 январдан республикада «Электрон меҳнат дафтари» тизими жорий этилади.

Яъни, бир ярим йилдан сўнг биринчи марта ишга жойлашаётган фуқароларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилмайди. Унинг ўрнига барча керакли маълумотлар «электрон меҳнат дафтарча»га қайд этилади.

Фармонда айтилишига кўра, меҳнат қилаётган барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар бирин-кетин электрон шаклга ўтказиб борилади. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари (СТИР) ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақамлари асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия бадалларни тўлаш муддатлари ҳақидаги маълумотлар «электрон меҳнат дафтари»га босқичма-босқич ўтказилади.


Ҳукумат порталидаги хабар асосан.

Изоҳ билдириш