7557

Тошкент молия институтига янги ректор тайинланди

Жамият 25 май 16:14 470

Тошкент Молия институтига янги ректор тайинланди. Ушбу маълумотни ТМИ маъмурияти тасдиқлади. Мазкур лавозимга шу вақтга қадар ректорнинг илмий ишлар бўйича проректори Низомиддин Ҳамроевич Ҳайдаров тайинланган.

Низомиддин Ҳайдаров — иқтисод фанлари доктори, профессор. Бундан аввал Тошкент молия институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Бундан аввалроқ 2016 йилнинг апрелидан буён Тошкент молия институтида ректор лавозимида ишлаб келган Баҳодир Бегалов Давлат статистика қўмитаси раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳ билдириш