7545

Ўртаер денгизида қутқарувчилар кўз ўнгида 30 нафардан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

Жамият 25 май 13:40 324

Ўртаер денгизида муҳожирлар кемаси чўкиши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Lenta.ru маълум қилди.

Фожиа Ливия қирғоқлари яқинида рўй берди. Бортида 200 нафарга яқин йўловчи бўлган кема Италияга кетаётганди.

Уни Италия қирғоқ ҳимояси қутқарув кемаси пайқади ва муҳожирлар томон йўл олди. Улар яқинлашганда кема бирданига қийшайишни бошлади. Ундаги қутқарув нимчаси бўлмаган кишилар ўзини сувга отди ва Италия кемаси тарафига суза бошлади.

Кўпчилик омон қолишга муваффақ бўлди, бироқ 30 дан ортиқ одам, асосан 3 ёшгача бўлган болалар ҳалок бўлди. Қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас, жасадларни қидириш давом этмоқда.

Изоҳ билдириш