7477

Жўраев Анвар Заппарович Тошшаҳартрансхизмат раиси этиб тайинланди

Жамият 25 май 8:19 347

Бугунга қадар №2 ва №3 автобус паркларини раҳбари бўлган Анвар Жўраев «Тошшаҳартрансхизмат» раиси этиб тайинланди. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.

Анвар Жўраев 1982 йилда таваллуд топган. 2003 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини ва 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Компаниянинг аввалги раҳбари Отабек Содиқов лавозимида 2014 йил январидан бошлаб, 2017 йилнинг май ойига қадар ишлади.

Изоҳ билдириш