7395

Муваффақиятга эришган илмий ходимларнинг маошига устама қўшиб берилади

Жамият 23 май 15:13 325

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, шунингдек, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Ҳужжатда ФАнинг янги янги ташкилотлари асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди, шунингдек, уларнинг тузилмалари тасдиқланди. Бундан ташқари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ФАга беради.

Қуйидагилар Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Қуйидагилар жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантирилади:

Уларга жамғарма маблағлари ҳисобига базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдоригача шахсий устамалар белгиланиши мумкин.

Шахсий устаманинг аниқ миқдори ФА Президиумининг қарори билан уч ойгача бўлган муддатга белгиланади.

Изоҳ билдириш