7369

Туҳмат қилиш йўли орқали ҳайдовчидан пул талаб қилганлар қўлга олинди

Жамият 23 май 12:56 407
2017 йил 22 март куни Учтепа тумани ИИБга фуқаро Раъно Умидуллаевна Қодирова ариза билан мурожаат этиб, ўз аризасида 2017 йил 21 март куни соат тахминан 24:00 ларда, ISUSU автоуловида йўловчи сифатида кетаётган вақтида, икки нафар номаълум шахслар куч ишлатишиб, унинг курткасидан 470.000 сўмлик «SAMSUNG GALAXY MINI 3» русумли уяли телефон аппаратини ва 200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ эгаллаб, яширинишганлигини маълум қилган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди  билан (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган эди. 
 
2017 йил 21 май куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фуқаро Р.У.Қодирова ғаразли ниятларда гуёки автоулов ҳайдовчиси унга нисбатан талончилик жинояти содир этилганлигини кўрсатиб, тухмат қилиб, ёлғон хабар ва кўрсатув бериб, товламачилик йўли билан пул талаб қилганлиги аниқланган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.У.Қодирова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
139, 237 ва 238-моддалари билан (Туҳмат қилиш, ёлғон хабар бериш ва ёлғон гувохлик бериш) жиноий жавобгарликка тортилган.
Унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ билдириш