7234

Тошкентда “Кобалт” ичидан гиёҳванд модда топилди

Жамият 22 май 14:37 408
2017 йилнинг 20 май куни, тахминан соат 15:20 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Яшнобод туманида жойлашган “Чулпон” блок постида хизмат итини қўллаган холда «Кобалт» русумли давлат рақами 01 932 ТТЕ бўлган автоулов кўздан кечирилганда, йўловчи сифатида келаётган фуқаро Ровшан Рашидович Нурматовда оғирлиги 1,68 грамм бўлган “марихуна” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.Р.Расуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, шунингдек Нурматовни бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ билдириш