7217

Бектемир туманида гиёхвандлик воситасини экиб, етиштирган шахc қўлга олинди

Жамият 22 май 13:06 271
2017 йилнинг 18 май куни, тахминан соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида Бектемир тумани Обод ер кўчаси 88-дала ховлисида фуқаро Александр Игнатевич Бучковский қонунга хилоф равишда 13 туп “наша” гиёхвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган.
              Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.Бучковскийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Шунингдек Бучковскийни бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ билдириш