7051

Ангренда автомобиль ўғриси ушланди

Жамият 20 май 14:33 318

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тунги тадбирда хизмат олиб бораётган ходимлар эътиборини шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган деҳқон бозори яқинида «Тико» русумли автоулов атрофида куймаланиб юрган кишининг беўхшов хатти-ҳаракатлари тортади.

Ярим тунда ҳамма уйқуга чўмган бир пайтда, автоулов эшигини очиб ёпаётган бу кишининг бежо боқишлари зийрак ходимларда шубҳа уйғотади.

— Тинчликми ака, ёрдам керак эмасми, автоуловингиз бузилиб қолдими?— дея савол беради ички ишлар органлари ходимларидан бири.

— Тинчлик, ўзим шундоқ… —дейди ҳалиги киши қўлидаги калитни автоулов эшигига суқаркан тутилиб.

Шундай қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг зийракликлари боис ушбу жиноий ҳаракатга барҳам берилди, деб хабар қилади Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ангрен шаҳар 3/2-даҳа 3-уй 2-хонадонда яшовчи Рашид Мажитовга (исмлари ўзгартирилган) тегишли «ТИКО» русумли 10 Т 653 МА давлат рақам белгили автоуловни олиб кетаётган шахс Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи Б.Ш бўлиб чиқди.

Изоҳ билдириш