6992

Эндиликда Ўзбекистон армиясида хизмат қилиш ҳақида маълумотни интернетдан топиш мумкин

Жамият 19 май 20:09 425

Ziyonet миллий таълим порталида янги бўлим пайдо бўлди. Эндиликда фуқаролар бу ерда Ўзбекистон армиясида хизмат қилиш ҳақида батафсил маълумотни олишлари мумкин.

“Армия ва ёшлар” бўлимида Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жойлаштирилган. Фойдаланувчилар Қуролли кучлар ташкил топиши тарихини билиб олишлари мумкин. Шунингдек, бу ерда армияда хизмат қилиш турлари ҳақида муҳим маълумотлар бор. Ўз ҳаётини ҳарбий иш билан боғлашга қарор қилганлар учун эса, тегишли йўналишда таълим олиш мумкин бўлган ўқув муассасалари рўйхати берилган.

Эслатиб ўтамиз, тинч даврда оддий аскар ва сержант таркибига муддатли ҳарбий хизмат, шунингдек сафарбарлик чақирув захирасида хизмат учун соғлиғи нуқтаи назаридан Қуролли кучларда ҳарбий хизмат ўташга яроқли бўлган ўн саккиздан йигирма етти ёшгача бўлган йигитлар чақирилади.

Изоҳ билдириш