6923

Нью-Йоркда оломон устига бостириб борган ҳайдовчи кўрсатма берди

Дунё 19 май 12:11 228

Нью-Йоркдаги Таймс-скверда пиёдаларни уриб кетган машина ҳайдовчиси полицияга «овозларни эшитгани» ва ўламан, деб ўйлагани ҳақида гапириб берди, деб ёзади «РИА Новости».

Автомобиль рулида бўлган 26 ёшли Ричард Рохас ЙТҲдан сўнг қочиб кетишга уринган, аммо қўлга олинган. Айни пайтда у полиция бўлинмасида. Рохас алкоголь мастлик тестидан ўтгани ва натижа манфий чиққани хабар берилмоқда. Айни пайтда полиция наркотиклар бўйича тест натижаларини кутмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бири маълум қилишича, ҳарбий-денгиз флоти фахрийси Рохасни ўтган ҳафта нотариал идора ходимига пичоқ ўқталгани учун ҳибсга олишган. Ўшанда Рохас унинг устидан кузатув олиб борилаётгани юзасидан хавфсираган.

Гумонланувчининг дўстлари ҳарбий хизматдан сўнг Рохас ўзгариб қолганини айтмоқда. Масалан, у интернетда «тентакона нарсалар»ни ёза бошлаган. Унда, шунингдек, пул билан боғлиқ муаммолар бўлган.

Эслатиб щтамиз  кеча 18 май куни Таймс-Скверда машина катта тезликда одамлар гуруҳини уриб кетгани хабар қилинган эди. Охирги маълумотларга қараганда, бир киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш