54753

Шавкат Мирзиёев «Марказ—2019» ҳарбий машғулотларига ташриф буюриши мумкин

Дунё 21 август 8:59 448

16-21 сентябрь кунлари “Марказ-2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади.

Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингенти қатнашади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, Путин ушбу давлат етакчиларидан бири билан машғулотларга ташриф буюриши мумкин. Улар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

“Буни истисно қилиб бўлмайди”, – деб жавоб берди Песков.

“Марказ-2019” ўқувлари Россиянинг 8 та полигонида ва бошқа давлатлар ҳудудларида амалга оширилади.

Изоҳ билдириш