55315

Эрдоған АҚШга таҳдид қилди

Дунё 16 декабрь 10:41 799

Туркия президенти Таййиб Эрдоған Анқара Инжирлик ва Кюрежик базаларини АҚШ санкцияларига жавобан ёпиши мумкинлигини маълум қилди.

“Ҳар иккала томон учун ҳам АҚШ бизнинг муносабатларимизда тузатиб бўлмайдиган қадамларни ташламаслиги жуда муҳимдир. Албатта, Туркия АҚШнинг ҳар қандай санкцияларига жавоб қайтаради. Биз ўтириб ҳал қиламиз. Керак бўлса, Инжирликни ҳам, Кюрежикни ҳам ёпамиз”, – дея Туркия етакчиси сўзларидан келтиради РИА Новости.

Туркия жанубида жойлашган Аданадаги Инжирлик авиабазадан Америка ҳарбий-ҳаво кучлари фойдаланиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли агар АҚШ Туркияга қарши санкция киритса, кун тартибига Инжирлик ва Кюрежик базаларига оид масалалар чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Изоҳ билдириш