6817

Нью-Йорк марказида автомобиль йўловчилар устига юрди, қурбонлар бўлиши мумкин

Дунё 18 май 21:55 285

Нью-Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонида бир автомобиль катта тезликда одамлар гуруҳини уриб кетди. Бу ҳақида Metro нашри хабар берди.

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларга воқеа жойида олинган суратларни жойлаб бормоқда. Суратлардан маълум бўлишича, машина бир томонга ағдарилиб, тутаб кетган ва ишдан чиққан.

Бир неча киши жароҳат олди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатмоқда. Ўз навбатида, Reuters камида бир киши ҳалок бўлганини ёзмоқда. Агентликнинг қайд этишича, ҳужум қасддан уюштирилган эди.

Изоҳ билдириш