55277

Трамп Туркия билан уруш бошлашга тайёр – АҚШ давлат котиби

Дунё 23 октябрь 10:20 675

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия билан уруш бошлашга тайёр, деб баёнот қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео CNBC телеканалига берган интервьюсига.

Помпео Трамп Анқарага қарши ҳарбий ҳаракатларга тайёрлигини, бироқ Вашингтон «урушдан кўра тинчликни афзал кўришини» таъкидлади.

«Лекин сиз билишларингиз шарт: агар ҳарбий ҳаракатларга зарурат туғилса, президент бу қарорни қабул қилишга тўлалигича тайёр», – деди Давлат департаменти раҳбари.

Туркия 9 октябрдан Сурия шимоли-шарқида қурд отрядларига қарши «Тинчлик булоғи» номли операцияни ўтказмоқда. 17 октябрь куни АҚШ ва Туркия бу операцияни 120 соатга тўхтатиб туришга ва қурдлардан ташкил топган отрядларни Туркия-Сурия чегарасидаги Анқара мустақил назорат қилишни хоҳлаётган 30 километрлик буфер зонадан чиқаришга келишди.

Сурия ҳукумати Туркиянинг САРдаги босқинчилик сиёсатини кўп маротаба қоралаган. Москва Анқара Сурияда 2011 йилдан буён давом этиб келаётган можарони барқарорлаштириш йўлига тўсиқ бўладиган ҳаракатлардан тийилиши зарурлигини таъкидлади.

21 октябрь куни турк ҳарбий операцияси туфайли Суриядаги 12та чет эл жангарилари сақланган қамоқхоналар қўриқчиларсиз қолгани маълум бўлди. Маҳбуслар ўз тарихий ватанларига қайтишлари мумкин.

 

Изоҳ билдириш