55338

Хитой АҚШга норозилик билдирди

Дунё 16 декабрь 17:44 276

Пекин АҚШдан икки нафар хитойлик дипломат чиқариб юборилгандан сўнг Вашингтонгга норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Америка томонининг айловлари мутлақо ёлғон. Шу боис мамлакат АҚШга норозилик билдирган.

Аввалроқ “New York Times” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ яширинча сентябрь ойи охирида Норфолк шаҳри яқинидаги (Виржиния штати) ҳарбий базага киришга уринган икки нафар Хитой дипломатларини чиқариб юборганини ҳақида хабар тарқатган эди.

 

Изоҳ билдириш