55066

Зеленский коррупцияга қарши курашишнинг антиқа йўлини таклиф қилди

Дунё 24 сентябрь 11:37 777

Украина президенти Владимир Зеленский фуқароларга коррупцияга қарши флешмоб ўтказишни таклиф қилди. У фейсбукдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаб, биргаликда қонунбузарларга қарши курашга чорлаган.

“Агар коррупцияга кўз юмсак, биз ҳеч қачон уни енга олмаймиз. Пора талаб қилишяптими? Турли йўлларни таклиф қилишяптими? Илтимос, жим турманг”, – деган Украина етакчиси ўз мурожаатида.

У видео олиш ёки хештег қўйиш шарт эмаслигини таъкидлаган. Шунчаки “ишонч рақамига” қўнғироқ қилиб, қонунбузарлик ҳақида хабар қилишнинг ўзи кифоя. Ушбу флешмобда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупция қарши курашиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилган. Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар бериш мумкин.

Изоҳ билдириш