6795

Совутгичга қўйиш мумкин бўлмаган 10 маҳсулот

Жамият 18 май 16:56 239

1. Пиёзга совуқ кор қилмаса-да, музлатгичдаги намлик зарар етказиши турган гап. Намлик туфайли пиёзнинг мазаси йўқолади, чирий бошлайди.

2. Картошка музлаткичда сувланиб, таъмини йўқотади. Уни қоғоз халтага ёки яшикка солиб, қоронғи ва қуруқ жойда сақланг.

3. Помидор учун ҳам музлатгич ижобий таъсир кўрсатмаслиги аниқ. Қиш кунлари уй ҳароратида, тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушмайдиган жойда сақлаган маъқул.

4. Кофе намликни ва ҳар қандай ҳидларни ўзига тортиб олиш хусусиятига эга. Уни жипс ёпиладиган шиша идишда, шкафда сақлашни маслаҳат берамиз.

5. Саримсоқпиёз музлаткичда тез бузилади. Уй ҳароратида эса 2 ойгача бемалол туради.

6. Соусларни ҳам музлаткичга жойлашдан аввал ёрлиғини диққат билан ўқинг. Уларнинг ҳаммасини ҳам музлатгичга қўйиш мумкин эмас.

7. Тарвузни фақат кесилгандан кейингина музлаткичга қўйилади.

8. Асални зинҳор музлатгичга қўйманг, акс ҳолда у кристаллашиб, ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади.

9. Шунингдек, хали очилмаган консерваланган маҳсулотларни ҳам музлатгичга қўйманг.

10. Бананнинг пўстлоғи музлатгичда қорайиб қолади. Ичидаги мевасига таъсир кўрсатмаса-да, бундай мевани дастурхонга тортиш ноқулай, болалар ҳам қоп-қора пўстлоқни кўриб, уни ейишдан бош тортишлари турган гап.

Изоҳ билдириш