678

Нақд пулни ваъда қилган фирибгар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум аёл “Қўйлиқ” автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни айтиб, уни алдаб жабрланувчининг ҳисобида 19 миллион ва 42 миллион пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини олиб, шундан 6 миллион сўмини нақдлаштириб берган ва қолган 55 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этгани аниқланди ва ушланди.

“Шу ўринда таъкидлашни истардикки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапига ишонавермасдан, “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”деган мақолнинг мағзини чақиб, ўз пуллари ёки мол-мулкларини бировга ишониб топширишда сал ҳушёрроқ бўлганларида, бу каби фирибгарликларнинг олди олинган бўларди“, деб ёзмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш