6715

Пойтахт автобуслари вентиляторлар билан жихозланади

Жамият 18 май 12:10 228

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Германиядан келтирилган 1,95 млн.эвролик оригинал эҳтиёт қисмлар жамиятнинг “Тошавтотаъмирхизмат” УК томонидан қабул қилиб олингани ва ушбу эҳтиёт қисмларни узоқ муддатдан буён тўхтаб турган автобусларга қўйиб, йўналишларда ҳаракат мунтазамлигини кўтариш бўйича корхона раҳбарларига ва мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган ҳамда кўринишини чекламайдиган махсус соябон (парда) ўрнатиш, куннинг жазирама кунларида йўловчиларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир автобусга 3 тадан вентилятор мосламасини ўрнатиш бўйича автокорхона раҳбарлари мутасадди ходимларга вазифалар берди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Холматов томонидан юқоридаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда шаҳар йўловчи транспортининг ишини янада яхшилаш, бошқарув ва иш олиб бориш тизимини тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш бўйича ҳар бир ходим фидойилик, ҳалоллик ва садоқат билан меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш