6461

ИББ Хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйҳатга олиш хақида маълумот берди

Жамият 16 май 12:05 448

Хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйҳатга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрь кунидаги  «Ҳорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги 408-сонли Қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий Ички ишлар идоралари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.

Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш таъқиқланади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш