6458

«Самарқанд Дарвоза»га ўрнатилган бомба ҳақида ёлғон маълумот берган шахс қўлга олинди

Жамият 16 май 11:51 323

Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:00 да Шайхонтохур туманида,   1998 йилда туғилган, Тошкент вилояти яшовчи фуқаро Н.И.Нурбекова (Ф.И.Ш. ўзгартирилган) ИИББ Навбатчилик қисмининг «102» хизматига қўнғироқ қилиб, безорилик оқибатида Қоратош кўчасида жойлашган «Самарқанд Дарвоза» савдо мажмуасининг 3-қаватида икки номаълум ҳижоб ўранган аёллар томонидан мазкур савдо мажмуасига портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида берган ҳабарига асосан, воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва туман масъул ходимлари, тергов-тезкор гуруҳлари ҳамда бошқа хизматлар чиқдилар. Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида «Самарқанд Дарвоза» савдо мажмуасидаги фуқаролар ҳавфсиз жойга олиб чиқилиб, бино кўздан кечирилган.

Савдо мажмуасида ҳеч қандай портловчи модда ва бошқа шубҳали нарсалар аниқланмаган. Ўтказилган тезкор суриштирув давомида, фуқаро Н.И.Нурбекова (Ф.И.Ш. ўзгартирилган) ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини чалғитиб, ёлғон ҳабар берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш