6119

Тошкентдаги 70 % ўқув муассасасига ташвиш тугмалари ўрнатилди

Жамият 12 май 13:32 295

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда пойтахт ИИББ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.

Ҳозирги вақтда пойтахтдаги мактаб ва мактабгача муассасаларнинг ташвиш тугмалари билан таъминланиши 70 %га етган. Йил охирига қадар ушбу кўрсаткични 100 %га етказиш режалаштирилган, деб хабар беради NUZ.UZ.

Сўнгра тиббиёт муассасалари — касалхоналар, поликлиникалар огоҳлантириш тугмалари ва видеокузатув тизими билан жиҳозланади. Ушбу муассасаларнинг огоҳлантириш тугмалари ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши Тошкент ШИББ томонидан пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш