610

Ўзбекистон боғчаларида кутубхоналар ташкил этилади

Жамият 10 март 18:29 132

Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларида қошида кичик кутубхоналар ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, бундан мақсад 3-6 ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятларини кучайтириш, шунингдек, ота-оналар, аҳоли ва жамоатчиликнинг болаларга эрта таълим бериш ва оилада эрта китоб ўқишни ташкил этишнинг аҳамияти тўғрисида ҳабардор қилишдир.

Йил охирига қадар 1220 та мактабгача таълим муассасаси 50 номдаги китоблар билан таъминланади.

Кичик кутубхоналар муассаса ички имконияти ҳамда ҳомийларни жалб қилган ҳолда ташкил этилади ва болажонлар учун хизмат қилади. Болаларда мутолаа кўникмаларини шакллантириш мақсадида тарбиячилар томонидан китобларни ифодали ўқиш, ўқилган китоблар ҳақида суҳбат, расмларни томоша қилиш, нотаниш сўзларни тушунтириш, адабиёт кечалари ва бирор мавзуга бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этиш каби турли усуллар қўлланилади.

Изоҳ билдириш