6093

Тошкент милициясига бир кунда 600дан зиёд мурожаат келиб тушди

Жамият 12 май 11:24 281

2017 йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси жиноят тўғрисидаги хабарлардир.

Шундан оғир ва ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи:

– Яшнобод туманида 1 та қотиллик,

– Шайхонтохур туманида 1 та оғир тан жарохати етказиш,

– Юнусобод туманида 1 та босқинчилик жиноятлари содир бўлган.

Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида:

– 3 та фохишахона сақлаш жиноятлари ҳамда

– 3 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар аниқланиб ушландилар;

– 7 та аввал содир этилиб фош этилмай қолган жиноятлар тезкор тадбирлар орқали фош этилди;

– 5 та қидирувдаги шахслар қўлга олинди;

– жорий йилнинг 10 май давомида ИИББ “102” хизматига жами 5 нафар шахсларнинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушган бўлиб, қидирув ишлари жараёнида уларнинг
3 нафари топилди, қолган 2 нафар шахсларни қидириш ишлари давом этмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш