6085

Россиялик саёҳатчилар орасида Ўзбекистондаги энг машҳур шаҳар номи эълон қилинди

Жамият 12 май 11:04 446

Ўзбекистон пойтахти россиялик саёҳатчилар орасида Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги шаҳарлари ичидаги энг машҳур маскан деб топилди, деб хабар берди «Жаҳон» АА.

Хабарда таъкидланишича, тадқиқот Россиянинг «ТурСтат» таҳлил агентлиги томонидан олиб борилган. Меҳмонхоналарнинг онлайн брон қилинишини ўрганиши асосида Россия сайёҳлари орасида Ҳамдўстлик ва Яқин Шарқ давлатларининг 2017 йилнинг биринчи чораги давомида талаб катта бўлган шаҳарлари аниқланган.

Тадқиқот натижаларига кўра, энг машҳур 10 та шаҳар орасида Тошкент ҳам бор.

Агентлик экспертлари эътиборидан мамлакат билан унинг миллий ошхонасини ўрганиш ҳамда гастрономия туризми ҳам четда қолмади. «ТурСтат» таҳлиллар асосида 2017 йилда сайёҳликнинг ушбу тури бўйича россиялик сайёҳлар ўртасида энг оммалашган йўналишлар рейтингини тузди.

Шундай қилиб, ўзининг бетакрор, хилма-хил ва мазали миллий таомлари билан шуҳрат қозонган Ўзбекистон Россияда талаб энг катта бўлган йўналишлар бешталигидан жой олди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, россияликларнинг Ўзбекистонга гастрономия туризми йўналишидаги сафари ўртача бир ҳафтани ташкил этади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш