5978

​Давлат рақамини яширишга уринган ҳайдовчини қандай жазо кутмоқда?

Жамият 11 май 14:51 306

Хозирги кунда пойтахтимиз чорраҳаларида видео кузатув камералар ишга тушиши билан ҳайдовчилар томонидан давлат рақамлари белгиларини турли хил полиэтилен ашёларни ёпиштириш ёки турли кимёвий воситаларини суртиш ҳамда чипли қурилмалар воситасида яшириш ҳоллари кўп учрамоқда.

Бундай ҳолларда ҳайдовчиларга нисбатан қўлланиладигина жазо юзасидан “Тошкент” телеканали “Пойтахт вазият” кўрсатувида ИИВ ЙҲХББ инспектори Акмал Юнусов ойдинлик киритди.

Давлат рақами белгисини беркитишга урунишлар бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда 2015 йилда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиб, маъмурий жазо чоралари кўзда тутилган. Бугунги кунда бу каби ўнлаб ҳолатлар аниқланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-бандига асосан бундай ҳолат аниқланган тақдирда фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 дан 3 бараваригача миқдорда, юридик шахсларга 3 дан 5 бараваргача бўлган миқдорда жарима солинади.

Шунингдек беркитишда фойдаланилган ашёлар мусодара этилади. Бундан ташқари давлат рақами белгисини асли ҳолига келтириб бўлмас даражада зарар етказган ҳайдовчидан давлат рақами белгиси мусодара қилиниб, йўқ қилинади. Табиийки, бунда ҳайдовчи ҳам жарима тўлайди ҳамда янгидан давлат рақами белгисини олади. Бу эса ҳаражатларни икки янада кўпайтиради.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш