5959

Энди академик лицейни битирганлар ҳам ишга жойлашиши мумкин

Жамият 11 май 12:28 283

Президентнинг 2 майдаги қарори билан 2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди.

Тасдиқланган қабул қилиш квоталарига биноан 2017/2018 ўқув йилида мамлакатимизнинг академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари умумтаълим мактабларининг 467 019 нафар битирувчиларини қабул қилади. Шу тариқа, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларни тўлдириш қуйидагича табақаланди: академик лицейларда — 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида — 30 нафаргача ўқувчилар доирасида.

Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат лицей ёки коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан бир қаторда ОТМга ўқишга кириш ёки ишга жойлашиш ҳуқуқини беради, деб ёзади norma.uz.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш