5928

Юнкер Туркияда ўлим жазосининг жорий қилиниши ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди

Дунё 11 май 10:26 278

Туркияда ўлим жазосининг жорий қилиниши мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзо бўлиши ҳақидаги музокаралар тўхтатилишини билдиради. Бу ҳақида Еврокимиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».

«Мутлақ ‘қизил чизиқ’ ўлим жазосига қайтиш бўлади, — деди у. — Бу Европа кўламлари, Европа қадриятларига мувофиқ келмайди».

«Бу Евроиттифоққа қўшилиш ҳақидаги музокараларнинг зудлик билан тўхтатилишига олиб келган бўларди», — дея огоҳлантирди Юнкер.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги референдумдан кейин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон «биринчи галда» ҳукумат раҳбари Биноли Йилдирим ва мухолифатдаги Миллий ҳаракат партияси раиси Давлат Боғчали билан ўлим жазосини амалиётга қайтаришни муҳокама қилишини билдирганди.

Изоҳ билдириш