3779

Эрдўған Туркияга ўлим жазосини қайтаришни муҳокама қилади

Дунё 17 апрель 8:56 299

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, у мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим билан Туркия жиноий қонунчилигига олий жазони қайтариш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақида у Истанбулда қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзмоқда Daily Express.

«Агар бу (ўлим жазосини қайтариш тўғрисидаги парламент қонун лойиҳаси) менга киритилса, уни тасдиқлайман», — деган президент.

У, шунингдек, парламент мухолифати шундай ташаббусни «қўллаб-қувватламаса», мамлакатда бу масалада ҳам референдум ўтказиш керак.

«Биз бу борада яна битта референдум ўтказишимиз мумкин эди», — деган давлат раҳбари.

Аввалроқ, Туркияда парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш бўйича референдумда президентлик бошқаруви тарафдорлари ғалаба қозонгани хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш