5473

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

Жамият 30 апрель 9:33 351

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга Ўш вилояти Ўзган туманида 2017 йил 29 апрель куни содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди.

«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — дейилади Президент матбуот хизмати томонидан келтирилган Ўзбекистон президентининг Қирғизистон президентига йўллаган мактубида.

Қирғизистонда 29 апрель куни рўй берган ер кўчкиси оқибатида 24 киши қурбон бўлди. Шу муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш