5427

Гулистон тумани ҳокими ишдан олинди

Жамият 29 апрель 22:01 410

Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этган бу сессияда Абдуманнон Ҳусанбоев туман ҳокими вазифасидан озод этилган.

Депутатлар туман ҳокими вазифасини бажаришни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдумавлон Ибодуллаев зиммасига юклаган

Изоҳ билдириш