5322

Видео: Тошкентда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан махсус тадбир ўтказилмоқда

Жамият 28 апрель 14:22 423

Тошкент шаҳрида 9 май куни нишонланадиган “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан махсус тадбир ўтказилмоқда. Унда Иккинчи жаҳон уруши давридаги автомобиллар ва ҳарбий либосларни кийиб олганлар иштирок этмоқда.

Махсус автокарвон Тошкентнинг Гавҳар кўчасидан ҳаракатини бошлаб, Шота Руставели кўчаси орқали Усмон Носир кўчасига, у ердан Юнусобод ҳудуди орқали Уч Қаҳрамонга боради.

9 май байрамига бағишланган тадбирнинг асосий қисми академик Мирзаев номидаги мевачилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш