5299

Олмазор тумани прокуратураси ва ИИБга раҳбарлар тайинланди

Жамият 28 апрель 13:40 428

Туман ички ишлар бошқармасига полковник Муллажонов Абдумажид Файзуллаевич тайинланган. У бундан аввал, Тошкент шаҳар Бектемир ва Миробод тумани ички ишлар бўлимлари, Тошкент вилояти ИИБга раҳбарлик қилган. Бу ҳақида Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдурахимовнинг маълум қилишича, Олмазор тумани прокуратурасига Тоҳир Азаматов раҳбар сифатида таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Олмазор туманига уюштирган сафари чоғида туман раҳбарияти тўртлиги вазифасидан озод этилган эди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш