51273

Тошкент-Лахор-Тошкент рейси бекор қилинди

Жамият 28 февраль 15:00 221

Покистон ҳаво ҳудудидаги вазият туфайли 1 март санасидаги Тошкент-Лахор-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY461/462 рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Компания хабарида таъкидланишича, ушбу йўналиш бўйича чипталарни жаримасиз ва қўшимча йиғимларсиз қайтариб бериш ва қайта брон қилиш мумкин.

Аввалроқ, Мумбай, Деҳли, Сингапур, Бангкокдан Тошкентга рейслар Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги кескинлик сабабли Тошкент вақти билан 00:30 да учиши маълум қилинганди. Шунингдек, 28 февралдаги Тошкент–Тель-Авив,  Тошкент–Милан рейслари жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан учган самолёт Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият туфайли ортга қайтган эди.

 

 

Изоҳ билдириш