51233

Тошкентлик йигит Дархондаги 18 қаватли уйдан ўзини ташлади

Жамият 28 февраль 11:40 1 131

Тошкентда 23 февраль куни ёш йигит Дархондаги 16 қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Repost хабар берди.

Йигит олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Воқеа 4-«б» уйда содир бўлган бўлиб, йигит подъездга соат 19:00 атрофида кирган. Тахминан бир соат ўтгач у балкондан сакраган.

Қайд этилишича, йигит 23 ёшда бўлиб, Тошкентнинг Юнусобод туманида яшаган.

Ҳодиса сабаблари маълум қилинмаган.

 

 

Изоҳ билдириш